Приглашаем на работу Молодых талантливых журналистов!

Опубликовано: 03 Ноябрь 2024
на канале: Усман Баратов Ватандош
2,469
97

Приглашаем на работу Молодых талантливых журналистов!
"ВАТАНДОШ" КЎНГИЛЛИЛАРНИ ҲАМКОРЛИККА ЧАҚИРАДИ

Россия Федерациясидаги “Ватандош” ташкилоти кўнгилли равишда ҳамкорлик қилмоқчи бўлган инсонларни ишга таклиф қилади.

Биз билан ҳамкорлик қилмоқчи бўлганлар, ўзлари ҳақидаги тўлиқ маълумотларни бизга юборишлари ва алоқага чиқишлари мумкин.

“Ватандош” ҳеч қандай ташкилотлардан молиявий кўмак олмайди. Ўз ресурслари доирасида, имкон қадар муҳожирларга ёрдам беради.

“Ватандош” ўз ҳамкорларига ойлик маош ваъда қилмайди.

Агарда сизда турли ғоялар ва лойиҳалар бўлса, марҳамат, биргаликда уларни амалга оширамиз.

“Ватандош”нинг Youtube каналида 230 мингга яқин обуначиси бор. Видеолавҳаларимизни дунё бўйлаб, кунига 10 минглаб инсонлар кўради.

Биз билан бирга бўлсангиз, ўз мухлисларингизга эга бўласиз ва тез орада таниқли шахсга айланасиз.

“Ватандош” TV – бу Сизнинг каналингиз!

Биз билан ҳамиша бирга бўлинг!

Унутманг, 1991 йилнинг 12 апрелида Россия Федерациясида ташкил этилган “Ватандош” ташкилоти ва унинг раҳбари Усмон Акромович Баратов ва жамоаси - 27 йилдан бери Халқнинг хизматида!

Просьба по всем вопросам писать в личные сообщения!
Оставляйте свои анкеты ЗДЕСЬ!
[email protected]
https://www.facebook.com/profile.php?...
https://vk.com/id229368113

#ЭлдорЭркин #Vatandosh #Baratov