Tushda Qozon Ko'rish Tabiri

Опубликовано: 01 Апрель 2026
на канале: Tush Tabiri
40,334
149

#Tushda #Qozon Ko'rish #Tabiri

ҚАЗОН (ДEГ) Тушдаги қазон асли тарсо бўлган хона хизматкоридир. Қўлида янги ва катта қазон борлигини кўрса, хизматкори омонатга хиёнат қилмайдиган эканига дилилдир. Агар қазони кичкина, эски ва ифлос эканини кўрса, таъбири аксинча бўлади. Тушида қазони тушиб кетгани ва синганини кўрса, хизматкорининг ўлишига далилдир.
Ибн Сирин (р.а.) айтади: Тушдаги янги қазон хотин бўлади.
Таъбирчиларнинг айтишларича, қазон уй хўжалиги бўлади. Тушида қазон олса ёки унга биров қазон берса, оловга қўйиб, овқат пишираётган бўлса, бир иш туфайли подшоҳдан унга манфаат етишига далил бўлади. Тушида мис ёки тош қазонга эга бўлса, қазоннинг қимматига мувофиқ фойда топади. Қазон сополдан бўлса, бир иш қилиши ва бу қилган иши туфайли хонадон бошлиғидан бирор нарса топишига далолат қилади. Қазонни оловга қўйса ва қазон ичида ҳеч нарса бўлмаса, бир одамни ишга солади ва бу иш ўзига фойдасиз бўлади.
Кирмоний (р.а.) айтади: Тушдаги қазон уй хўжалиги ёки хона ходимига далолат қилади. Қазонда гўшт ва овқат бор бўлса, ранжсиз унга ризқ етади. Қазони синганини кўрса, хона хўжайини ва бекасининг ҳар икковининг ўлишига далилдир.
Жаъфар Содиқ (р.а.) айтади: Тушдаги қазон бешта нарсани билдиради: уй хўжайини; хона бекаси; бошлиқни; ходимни; ҳожатни раво қилишга боғланган вакилни.