Фарғона вилоятининг, олис Шоҳимардон қишлоғи. “Шоҳимардон” МФЙда 1-умумтаълим мактаби жойлашган. Мактаб 624 ўринга мўлжалланган бўлиб, хозирда 405 нафар ўқувчи таҳсил олаяпти. Қишнинг изғири кунлари ўқувчилар давомади камайиб кетади. Сабаби, мактабнинг 30 га яқин синф хоналарида қишги киймларни илиш учун илгак ўрнатилган. Аммо, ўқувчиларнинг бу илгичларга эҳтиёжи йўқ. Хоналар совуқлигидан ўқитувчи ва ўқувчилар устидан қишги киймлар ечилмайди. Шу сабабли сайтимизга Фарғона тумани, “Шоҳимардон” қишлоғи, “Шоҳимардон” МФЙ, “Шодлик” кўчаси 85-уйда яшовчи Хуснора Бобоева мактабга кўмак беришимизни сўраб мурожаат қилди.