Маълумки, сайловчилар рўйхати тузилиши - фуқароларнинг умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқини ва халқаро сайлов стандартларини рўёбга чиқаришда муҳим аҳамиятга эга. Сайлов қонунчилигига кўра, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ваколатли давлат органларининг ахборот базаларига мувофиқ сайловчи фуқаролар, уларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган давлат ахборот ресурсидир.
Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ваколатли давлат органлари томонидан тақдим этиладиган ахборот негизида шакллантирилади ва янгилаб турилади, сайлов кампанияси даврида эса тегишли участка сайлов комиссиялари томонидан аниқлаштирилади.
Қуйида Марказий сайлов комиссияси томонидан тайёрланган сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш механизми ҳақидаги қисқача видео лавҳа билан танишишингиз мумкин.
ЎзА