Сурхондарёда юз берган портлаш ҳақида
ФВВ дастлабки маълумотни тарқатди.
7 декабрь куни соат 03:57да Денов шаҳар Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли “Инденим” савдо мажмуаси биносида чақнаш содир бўлган. Чақнаш натижасида савдо мажмуасининг деворлари қулаб тушган.
Ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 04:02 воқеа жойига етиб бориб, чақнаш натижасида содир бўлган ёнғинни соат 04:25 да ўчирган.
Чақнаш натижасида 9 нафар фуқаро тан жароҳати олган бўлиб, улар шаҳар шифохонасига ётқизилган.
Ҳодиса жойига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилган.
Ҳукумат комиссияси таркибига ИИВ, ФВВ, Миллий Гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар вакиллари киритилган.