Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани “БЕШҚЎРҒОН” МФЙ сида 7000 дан ортиқ ёшу қари инсонлар яшаб келишади. Мазкур маҳалла ҳудудида жойлашган саноат зонаси ёҳуд “промзона” да “Крахмал” ишлаб чиқарувчи корхонадан бир неча йиллардан буён инсонлар соғлиғига зарар етувчи зарарли ҳид чиқаётганлигини, МФЙ раиси ва маҳаллада яшовчи фуқаролар такидлаб ўтишди. Объектив маълумотларни олиш мақсадида мазкур корхонага ташриф буюрилганида, бирон-бир маъсул ходим ОАВ ва маҳалла фаолларини эътирозларини эшитиш, тушунтириш бериш учун келишгани йўқ. Экология бошқармасидан келган ходим ўз вазифасига маъсулиятсизлик билан ёндошди ва воқеа жойидан кетиб қолди. Биз тадбиркорлар кўпайиши тарафдоримиз аммо ишлаб чиқариш корхоналари ҳеч қандай йўсинда инсонлар соғлиғига зарар етказмаслиги лозим! Қани маъсуллар, қани маҳалла еттилиги?! Мазкур низоли ҳолатга албатта қайтамиз, ҳамда маъсуллардан расмий муносабат беришларини кутиб қоламиз.
#militsiya #odamlar #dolzarb #uzbekistan