II Jahon urushi faxriylari taqdirlandi

Опубликовано: 24 Октябрь 2024
на канале: News Bukhara TV
177
6

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 майдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони асосида мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлашга, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бири 18 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланмоқда.
Шу жиҳатдан Хотира ва Қадрлаш куни байрами арафасида Ҳожимурот ота Бектошевнинг қалби чексиз қувончга тўлди. Шинамгина ҳовлиси маҳалладошлари, фарзандлари ва неваралари билан гавжум бўлди.Шу куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят секторлари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари Ҳожимурот отанинг файзли хонадонига ташриф буюришдиУчрашувда Ботир Зарипов Президентимизнинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 78 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. 18 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ва байрам совғаларини топширди. Президентимиз номидан тақдим этилган олтин суви юритилган “Шердор” соати эса уруш фахрийларига бўлган чексиз ҳурмат рамзи бўлди.
Назар ота ҳозир 98 ёшда. У Иккинчи жаҳон урушининг Пешку туманида ҳаёт бўлган ягона вакили саналадиХотира ва Қадрлаш куни байрами арафасида вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари Назар ота Шеровнинг хонадонида ҳам бўлишди. Ботир Зарипов уруш ва меҳнат фахрийсига Президентимизнинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 78 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Отахонга 18 миллион сўм миқдоридаги пул 8мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни топширди. Шунингдек, отахон вилоят ҳокимлиги, тегишли ташкилотлар томонидан ҳам алоҳида рағбатлантирилди.
Шу куни мутасаддилар Бухоро тумани “Туркон” маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 101 ёшли Файзулло Ҳожиев, Бухоро шаҳри Шофиркон кўчасида яшовчи уруш фахрийси, 96 ёшли Норбой Қаршиев, Чашмайи Аюб кўчасида яшовчи 98 ёшли Аҳмад Муҳсинов, “Ширбудин” маҳалласида яшовчи 94 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рейда Ресутова, “Ширбудин” кўчасида яшовчи Катизе Менсеитова хонадонида ҳам бўлишди.Вилоят раҳбари уруш фахрийларини самимий табриклаб, Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди ва пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширди. Улар кўрсатган жасоратни халқимиз асло унутмаслигини, яна кўп йиллар роҳат-фароғатда яшашликларини тилади.