"Арш Соясидаги: 7 тойфа" (Шайх Абдували Раҳимаҳуллоҳ)

Опубликовано: 07 Август 2026
на канале: АЛ-ФАТҲ ТВ
5,588
137

IxlosOrg:
!!ХУШХАБАР!!!
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Азизлар,Telegram дастурида очилган "Фатволар" каналимиз орқали саҳифамизда берилаётган савол-жавобларни кузатиб бориш ва истаган саволингизга жавоб олиш имкониятига эгасиз. Бунинг учун каналимизга қуйидаги боғич орқали аъзо бўлишингиз керак:
https://telegram.me/FatvoIxlosOrg
Саволларингизни @IxlosOrgFatvolar га юборинг.

Унутмайлик, билмаслик ҳам бир дард ва унинг давоси уламолардан сўрашдир.

Илова: шахсий саволларнинг жавоби каналга қўйилмайди, савол сўраган шахснинг ўзигагина юборилади.

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Шайх Содиқ Самарқандийнинг "Аллоҳнинг исм ва сифатлари" рукни остидаги навбатдаги дарси бугун (14.12.2016) Тошкент вақти билан соат 22.00 да Facebook саҳифамиз (  / ixlosorg  ) орқали жонли эфирга узатилади, иншааллоҳ.

Инсон танасига бирон шикаст етганда Аллоҳга шукр айтиши савобми?
http://ixlos.org/?p=5011

Савол:
Одам бир иш қилаётиб қўлини болға билан чақиб олса ёки бирон ерини уриб олса-ю, “Аллоҳ ўзингга шукр”, деса ёки бирон зикрни айтса, савоби катта бўладими?

Жавоб:
Алҳамдулиллаҳ.
Бундай ҳолатларда айтиш суннат бўлган муайян зикрлар келмаган. Умуман олганда мусулмон киши бирон мусибат етганда сабр қилишга ва “инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожеун”, дейишга буюрилган. Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонни хафа қиладиган бирон нарсани кўрсалар “Алҳамду лиллаҳи ала кулли ҳал”, дер эдилар.
Шунга кўра, мазкур ҳолатларда сабр қилиш вожиб ва танага етган азият сабаб тоқатсизланиш эса ҳаромдир. Энди, бунга қўшимча, тақдирга розилигини ифода этиб, Аллоҳга ҳамд айтса, албатта яхшидир, валлоҳу аълам.
========================
"IxlosOrg" каналига аъзо бўлинг:
https://telegram.me/IxlosOrgSahifasi