Астигматизм ўзи нима?
Астигматизм – энг тушунтириш ва даволаш қийин, мураккаб бўлган касалликлардан биридир. Уни тушуниш учун аввало кўзнинг тузилиши хақида озгина тушунча керак бўлади. Қуйидаги мақолада кўз тузилиши хақида маълумот мавжуд.
Соғлом одам кўзининг шох пардаси ва кўз гавхари сферик шаклга яқин бўлади. Бунинг хисобига улар синдирган нур кўз тўр пардасига бир хил синиб бир нуқтада фокусланади(жамланади). Бунинг хисобига инсон хар қандай нарсани аниқ кўради.
Астигматизмда шох парда ёки кўз гавхарининг шакли ўзгаради ва нур синдириш турли кесмаларда турлича бўлади. Бунинг хисобига нур фокуси тўр пардага бир нечта бўлиб тушади. Бунда инсон узоқдаги ёки яқиндаги нарсани тиниқ кўра олмайди.
Кимларда кўп учрайди?
Дунё бўйича 15 % ахолида астигматизм мавжуд экан. Одатда паст даражада астигматизм бор инсонлар ўзида бундай касаллиги борлигини билмайди. У катталарда хам болаларда хам учрайди.
Сабаблари нима?
Унинг сабабларини шартли равишда иккига бўлса бўлади:
Туғма – одатда шох парда ва кўз гавхарини туғма аномалияларида кузатилади.
Орттирилган – кўзда ўтказилган операциялар, кўз жарохатлари ва шох парданинг турли касалликлари оқибатида пайдо бўладиган кўздаги чандиқлар хисобига юзага келади.
Инсон ўзида астигматизм борлигини қандай билади?
Паст даражадаги астигматизми борлар деярли сезмайди.
Баъзан кўзида ўзгариш борлар хам нарсаларни одатдагидан кенгроқ кўриб юраверади. Бу ноодатий кўриш эканлигини сезмайди.
Кўпроқ кузатиладиган белгиларга тез-тез бош оғриши ва кўзга кучли юкламада тез чарчаш.
Кўзга кучли ва узоқ юклама берилгандан сўнг иккита кўриш хам пайдо бўлиши мумкин.
Астигматизм одатда миопия (яқинни кўриш) ва гиперметропия (узоқни кўриш) билан, баъзан иккаласи билан хам бирга келиши мумкин. Бу холатда шифокорнинг кўз ойнак учун ёзиб берган рецептида қуйидаги сўзлар бўлади: sph (сферик), cyl (цилиндрик), ва ax (кўз ўқи). Бундай кўз ойнаклар – мураккаб кўз ойнакдар хам дейилади.
Даволаш мумкинми?
Астигматизмни даволашни асосан 3 хил йўли мавжуд:
Кўз ойнаклар билан коррекция қилиш
Линзалар билан коррекция қилиш
Лазерли коррекция