Aмерикалик шифокор-диетологлар иммун тизимига зарар етказувчи озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилишди.
Биринчи навбатда, мутахассислар қанд миқдори ҳаддан ташқари кўп бўлган маҳсулотлар, масалан, ўта ширин печенье ейишни тавсия этишмайди.
Қанд ва оддий углеводларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш иммун ҳужайралар функциясини заифлаштириши ва иммунитетингизни хавф остида қолдириши мумкин.
Алкоголдан нафсни тия олмаслик ҳам иммун тизим фаолиятининг ишдан чиқишига сабаб бўлади. ДеСотонинг фикрича, кунига бир ёки икки стакан шароб ичиш иммунитетни издан чиқаради. Спиртли ичимликларга ружу қўйиш ҳар қандай касалликда турли асоратларга олиб келиши муқаррар.
Диетологлар дўконлардаги чипс ва бошқа тайёр газакларга берилиб кетмасликни маслаҳат беришади. Бундай маҳсулотлар таркибида туз, ёғ ва қанд бисёр.
«Ушбу моддалар юрак, буйрак касалликлари, сурункали яллиғланиш пайдо бўлиши ва умуман иммунитет заифлашишига олиб келади», — дейди эксперт Леонила Кампос.
Фастфуд ҳам таркибида тўйинмаган ёғлар кўплиги боис иммун тизимга зарар етказиши мумкин. тўйинган ёғни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш яллиғланувчи жараёнларга олиб келади ва иммунитетни заифлаштиради.
Озиқ-овқатга туз солаётганда ҳам эҳтиёт бўлиш керак. Чунки натрий қон босими ошишига ва танада суюқлик туриб қолишига сабаб бўлади.
«Суюқлик туриб қолиши буйракларни ортиқча натрийни жадал чиқаришга мажбур қилади. Бу вақтда тананинг инфекцияларга қарши курашиш қобилияти пасаяди»,
Бундан ташқари, диетологларнинг таъкидлашича, кун давомида етарлича овқатланмаслик иммун тизимга салбий таъсир каўрсатади.
«Таомномасини атайлаб чеклайдиган, мунтазам овқатланмайдиган ёки овқатланиш тартиби бузилган одамлар иммунитетига жиддий зарар етказиши мумкин»,
Исмалоқни мунтазам истеъмол қилишнинг фойдалари ҳақида диетолог-нутрициолог ҳикоя қилиб берди.
Исмалоқ қон босимини меъёрига келтиришда ёрдам беради, дейди парҳезшунос Лера Левски, РИА Новости хабарига асосан.
“Исмалоқ-фойдали моддалар манбаси. Ўсимлик, айниқса юрак-қон- томир муаммолари бўлган инсонлар учун жуда фойдали. Чунки унинг таркибида калий ва магний мавжуд. Ушбу минераллар қон босимини меъёрлаштиришда ва юрак мушакларига “дам олиш”га ёрдам беради”, дейди парҳезшунос.
“Исмалоқ таркибида клетчатка кўп, демак у ичакларнинг тўлқинсимон керилиш ёки сиқилиш ҳаракатларига ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, у қабзиятни олдини олишга, ўсимликни мунтазам истеъмол қилиш ошқозон- ичак трактининг умумий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Исмалоқ таркибидаги каротоноидлар кучли антиоксидантлардир. Ўз саломатлиги учун қайғурган ҳар бир инсоннинг кунлик рационида исмалоқ бўлиши лозим”, дейди мутахассис.
РЕКЛАМА
turbo.gh.uz
Беморларга исмалоқ С витамини манбаи сифатида тавсия қилинади. Чунки у касаллик вақтида иммунитетни қўллаб-қувватлайди. Исмалоқ таркибида оксалатлар ҳам кўп, шу сабабли жигар аъзоси билан муаммоларга дуч келган инсонлар уни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилгани маъқул.
IN MEDICINA каналининг асосий мақсади аҳолимизнинг тиббий саводхонлиги ошириш ва шифокорларимиз ҳақида юртдошларимизга кўпроқ маълумот беришдир. Биз бу каналда инсонларни безовта қилиб келаётган касалликлар, уларнинг оқибатлари ва уларни даволаш йўллари ҳамда даволовчи врачлар ҳақида информациялар бериб борамиз. Каналимизга обуна бўлинг, чунки бу канал сизнинг ёки сизнинг яқинингизнинг соғлиги ва ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.
https://t.me/inmedicina_uz
/ inmedicina.uz
/ inmedicina.uz
/ inmedicinauz
#inmedicina #immunitet #imune #иммунитет