ПРОКУРОР ҲАЙРАТДАми? ёки Кусто ҲАЙРАТДАми?
Бизга келган хабарларга кўра Фарғона шаҳар Қиргули мавзесидаги олдиндан давлат идораларига қарашли бўлган ичимлик сув қувурлари сувтаъминоти мчжнинг қайсидир раҳбарнинг топшириғига асосан йиғиштирилиб кетилмоқда.
Қисқа қилиб айтган сув қувурлари оёқ чиқарди деса хам бўлаверади!
Шу ўринда савол туғилади, азалдан давлат идорасига қарашли бўлган ушбу сув қувурлари сотилиб пуллари ҳозирда мчжнинг айрим раҳбарларининг киссасига кетмоқдами?
Агар бундай бўлмаса нима учун сувтаъминотининг махсус техника воситалари ёрдамида ушбу сувқувурларини қазиб олишмоқда? буёғи қизиқ бўлдию! шаҳар бўйлаб кезсанг бундай ҳолатларнинг кўпига дучор бўласан, вилоят бўйлаб айлансанг Кусто ҳайратда!
Сувтаъминотинг кўплаб нотўғри олиб борган ишларини тармоқларда кузатишимиз мумкин, лекин буларни тагида бир гап борки ҳаттоки прокурор хам бўлиб ўтаётган ҳолатларга бефарқ негалигини ўзидан сўрашимиз мумкин?
Тегишли идоралар бу каби ҳолатларни ўз назоратига олишади деган умиддамиз ва биз орттирилган пахтанинг пулига Дубайдан беш юлдузли меҳмонхонани қуришни давом эттирамиз!
Гапнинг охирида айтиш жоизки Ҳувайдо маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Маъмуржон хам яхши болага ўхшайди бизнинг Фарғонадаги мухбирларимиз у боладан кўп яхшиликларни ўрганган десак муболаға бўлмайди!
ANTIKORRUPSIYA