Туманнинг энг чекка қишлоғида бокс зали фойдаланишга топширилди.
Тумандаги Ёрбоши МФЙ Бирдамлик кўчасида яшовчи бокс мураббийи Мусаев Ахматжон фойдаланилмай турган бинони ноль қийматида олиб, қайта таъмирлаб, қишлоқ ёшлари учун бокс залини ташкил қилди. Ушбу бокс залида шуғулланувчи ёшлар учун Сидней Олимпиадаси ғолиби Мухаммадқодир Абдуллаев томонидан хомийлик асосида 50 млн.сўмлик бокс анжомлари олиб берилди. Бугун ушбу бокс залини очилиш маросимида шахсан М.Абдуллаев, туман ҳокими Ў.Мамуров бошчилигида сектор рахбарлари, қишлоқ нуроний оқсоқоллари ва маҳалла ёшлари иштирок этдилар. Очилиш маросимида туман ҳокими Ў.Мамуров ва Олимпиада чемпиони М.Абдуллаевлар сўз олиб, барчани кириб келаётган Янги 2023 йил билан табрикладилар. Бокс залини ташкил қилган А.Мусаевга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар ва келажакда Раиш қишлоғидаги ёшлардан ҳам чемпионлар чиқишига, ишонишлари ва ушбу бокс залидан унумли фойдаланишларини тилаб қолдилар. Шунингдек қишлоқ ахли ушбу зални ташкил қилган А.Мусаевга ва хомийлик қилган М.Абдуллаевларга ҳамда туман ҳокимлигига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.