ВИКТОР ЖАЛИЛОВ билан суҳбат уюштиришимизни анчадан буён сўрашаётганди. Соғинганлар етарлича топилади. Афсонавий мураббийларимиздан бири ёш ўйинчилардаги иқтидорни аниқлашда устаси ҳисобланади. Шогирдлари эса ўз даврида мамлакатнинг етакчи ижрочиларига айланишган,нуфузли клублар шарафини химоя қилишган. Мулоқот давомида жуда кўп мавзуларга мурожаат этдик. "Политотдел"дан тортиб,миллий термадаги муваффақиятсиз ишлари ҳақида сўрашни ҳам унутмадик. Эндиликда Намангандаги болалар ва ўсмирлар футболининг координатори бўлиб ишлаётган Романовичнинг ҳали фойдаси тегиши аниқ. Суҳбатни томоша қилишни тавсия берамиз.