Bobomurod Abdulla. Boryöğiston (Şe'r)

Опубликовано: 03 Апрель 2026
на канале: Fakt va Fikr
19,099
984

Бобомурод Абдулла. БОРЙЎҒИСТОН (БОР ВА ЙЎҚ ЎЛКА)

Бир замин-ки, мусулмон бор, Ислом йўқ,
Золимлардан қўрқиш бор-у тақво йўқ.
Ҳақ сўз учун ўлдирилсанг, Жаннат бор.
Бу ваъдага ишонувчи башар йўқ.

Бир макон-ки, намоз бор-у савоб йўқ,
Тўққа эҳсон бор-у очга меҳр йўқ.
Дину миллат учун жонфидолар бор,
Жонфидони қўллайдиган миллат йўқ.

У бир юрт-ки, жуссалардан соя йўқ,
Қулоққа юк сўзлар бор-у ғоя йўқ.
“Йўқ”, деб айтаётганлари асли бор,
“Бор”, деб даъво қилганлари асли йўқ.

Бир диёр-ки, орол бор-у денгиз йўқ.
Фаҳшу зинодан ҳоли бир кенти йўқ.
Қорни учун йўртган бир юрт одам бор,
Номус учун босилган бир қадам йўқ.

Бир ўлка-ки, қаддидол бор, асо йўқ,
Дин душмани Фиръавун бор, Мусо йўқ.
Тўқмиш очлар, очмиш тўқлар – ботил бор,
Икки томон ёлғони бор, ҳақсўз йўқ.

Бобомурод АБДУЛЛА

2015 йил, август

@faktvafikr2021