ОБУНА БЎЛИНГ!
#ABDULLOHDOMLA #MARUZA #QIYOMAT
БИРОДАРЛАР!АҲМОҚ БЎЛМАНГЛАР! БУ ЕРДА ҚИЁМАТ ЯҚИН ДЕБ КУНИ АНИҚ БЕЛГИЛАНМАГАН! КУНИНИ ТАЙИН ҚИЛИШ ҲАРОМ ЭКАНИНИ СИЗДАН КЎРА ЯХШИРОҚ БИЛАМИЗ! БИЗ ДАЛИЛЛАРГА АСОСАН ИШ ТУТАМИЗ! СИЗГА ЎҲШАБ ШАРИАТНИ АҚЛГА СОЛМАЙМИЗ! ШАРИАТ СИЗНИ НОҚИС АҚЛИНГИЗДАН ЮҚОРИ ТУРАДИ! ҚУРЪОНДАГИ ОЯТЛАРНИ БИЛМАСДАН ГАПИРМАНГЛАР! БИЛИБ БИЛМАЙ ОЯТЛАРИ ИНКОР ҚИЛИБ ҚЎЙМАНГ! БУ МЕНИ БАШОРАТИМ ЭМАС! АЛЛОҲ ТАОЛО ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМ ДАВРИДАН БОШЛАБ (ҚИЁМАТ ЯҚИН) (ҚИЁМАТГА ЯҚИН ЗУРРИЁДИНГДАН МУҲАММАД ИСМЛИ ПАЙҒАМБАР ЧИҚАДИ) ДЕБ ВАҲИЙЛАР ЮБОРГАН! БУ ОЯТЛАРНИ БИЛМАСАНГИЗ СИЗНИ МУАММОИНГИЗ! БИЛМАСДАН КУФРГА КЕТИБ ҚОЛМАНГ! ЎРГАНИНГ ОЯТЛАРНИ! СИЗЛАРГА ҚИЁМАТ ЯҚИН ЭКАНЛИГИ ҲАҚИДА ОЯТЛАРНИ ДАЛИЛ СИФАТИДА КЕЛТИРАМАН!
ХУД СУРАСИ 39
Бас, яқинда кимга шарманда қилувчи азоб келишини ва кимнинг устига муқим азоб тушишини билиб олурсиз», деди.
ИСРО 51
Сен: «Тош ёки темир бўлиб олинглар. (50) Ёки кўнгилларингизда катта кўринган бошқа бирон махлуқ бўлиб олинглар», деб айт. Бас, улар: «Бизни ким қайта тирилтирур», дерлар. Сен: «Сизларни биринчи марта йўқдан бор қилган Зот», дегин. Улар сенга бошларини қимирлатурлар ва: «У қачон бўлур?» дерлар, Сен: «Шояд яқинда бўлса», дегин.
СОФФАТ 170
Бас, унга куфр келтирдилар. Энди яқинда билурлар.
ХАШР 15
Бу худди яқинда ўз қилмишларининг оқибатини татиб кўрганларга ўхшашдир. Ва уларга (охиратда) аламли азоблар бор.
ВА ЖУДА КЎП ЎРИНЛАРДА (ЯҚИНДА) ДЕБ ҚИЁМАТНИ НАЗАРДА ТУТИЛГАН!
БУ ҲАҚИДА САҲИҲ ҲАДИСЛАР ҲАМ ЖУДА КЎП КЕЛГАН
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Токи Қаҳатондан одамларни асоси ила ҳайдаб юрадиган бир одам чиқмагунича қиёмат қоим бўлмас», дедилар». Икки шайх ривоят қилишган.
Шарҳ: Қаҳатон Ямандаги шаҳарнинг номи.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Токи Жаҳжоҳ деб аталувчи киши малик бўлмагунича кунлар ва тунлар кетмас», дедилар. Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
Термизийнинг ривоятида: «Токи озод қилинган қуллардан бўлган, Жаҳжоҳ деб аталадиган киши малик бўлмагунча тун ва кун кетмас», дейилган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Токи қуйидагилар бўлмагунича қиёмат қоим бўлмайди;
Токи чақириқлари бир бўлган икки улкан гуруҳ орасида катта уруш бўлмагунча.
Токи ўттизга яқин дажжол каззоб чиқиб улардан ҳар бири ўзини Аллоҳнинг расули деб даъво қилмагунча.
Токи илм қабз қилинмагунча.
Токи зилзилалар кўпаймагунча.
Токи замон тез ўтадиган бўлмагунча.
Токи фитналар зоҳир бўлмагунча. Токи ҳараҳ-қатл кўпаймагунча.
Токи ичингизда мол кўпайиб, тўлиб тошиб мол эгасини садақасини кимга бериш ташвишга солиб бировга арз қилса, ўша арз қилинган одам «менинг у билан ишим йўқ» демагунича.
Токи одамлар бино қилишда ким ўзарга ўтмагунча.
Токи бир киши бошқа бир кишининг қабри ёнидан ўтаётиб, мен унинг ўрнида бўлсам қани эди, демагунича.
Токи қуёш мағрибидан чиқмагунча.
Қачон у чиққанда одамлар барчалари иймон келтирурлар. Бу ҳеч бир жонга, олдин иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, иймони наф бермайдиган пайтда бўлади.
Албатта, қиёмат икки киши ораларида кийимларини ёзиб уни савдолашмай ёки йиғиштирмай туриб қоим бўлади.
Албатта, қиёмат туясининг сутини келтириб ича олмай туриб қоим бўлади.
Албатта, қиёмат у ҳавзини тузатиб бўлиб ундан сув ичбай туриб қоим бўлади.
Албатта, қиёмат у луқмасини оғзига кўтариб уни емасидан туриб қоим бўлади», дедилар». Тўртовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ҳадису-шарифда зикр қилинган қиёматнинг аломатларидан бўлганлари, бўлаётганлари ва бўлажаклари бор.
Шунингдек, бу ҳадису-шарифда қиёмат қоим бўлганда ҳеч ким ўзини қилаётган ишини охирига етказа олмайдиган тезликда бўлиши ҳам эътибор қаратилмоқда