Бир ўқувчи ўзини осгани айтилмоқда. Қибрай Молия-иқтисодиёт коллежида жанжал.

Опубликовано: 11 Июль 2026
на канале: Temurmalik Vohidov (MY5)
481
7

Ушбу видеодаги жанжал воқеалари Қибрай туманида жойлашган Молия-иқтисодиёт коллежида содир бўлгани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, ушбу коллеж битирувчиси Д.Қ кеча ўқув муассасасидан чиқиб, уйида ўзини осиб қўйган. Шу сабабли марҳумнинг курсдошлари коллежга келиб, домлалар билан жанжаллашган.

Тасвирга олган қиз карантин пайтида ўқувчиларнинг коллежга чақирилганини таъкидлайди ва ҳол сўраган бир ўқитувчи аёлга “Устоз, ўртоғимиз ўзини осиб қўйди. Умар акани дипломи деб”, дейди.

Директор хонасига кириб, Эргашев Умар Абдумажитович деган ёзув осилган эшикни “Мана шу ифлосни хонаси”, дейди. Тошкент вилоятининг Қибрай тумани “қизил” ҳудуд саналади.

Ҳозирча видеонинг бошқа тафсилотлари маълум эмас. .