"БЕРУНИЙ ЁҒГАР" АКСИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

Опубликовано: 16 Июль 2026
на канале: ASAL STUDIO
3,271
126

http://yoggar.uz/

"Ёғгар" акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида жойлашган, 1957 йилда ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш бўйича давлат корхонаси сифатида ташкил этилган. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг 02.06.1994 йилдаги 2/113-сон буйруғи асосида акциядорлик жамиятига айлантирилди. Жамият Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи бозорида сотиладиган ўсимлик ёғи, хўжалик совун, пахта шроти ва пахта чигити шелухаси махсулотлари ишлаб чиқаради. Корхонанинг устав капитали 4 миллиард 93 миллион 374 минг 600 сўмни ташкил этади, асосий акциядор - 89 фоиз улушга эга бўлиб бу Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигидир. Халқаро стандартлар ва меъёрлар талабларига жавоб берадиган замонавий технологик линиялар ва ускуналар билан жихозланган завод, хом ашёни қайта ишлаш йиллик қуввати 61,2 минг тоннани ташкил этади. Бу эса кунига 200 тонна деганидир. Хом ашё ва тайёр маҳсулотларни юклаш ва ташиш корхонанинг транспорт воситалари томонидан амалга оширилади. Корхона ўсимлик ёғини дезодорация қилиш линиясига хамда, кунига 21 тонна ўсимлик ёғини қадоқлаш линиясига эга. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 сентябрдаги 199-сон қарорига мувофиқ, 2007 йилда суткасига 100 тонна кунжарани кайта ишлаш цехи ишга туширилди. 2018 йилда эса хўжалик совуни ишлаб чикариш цехи ишга туширилди. 2018 йилда жамият томонидан ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва техник қайта қуроллантириш учун 1 миллиард 250 миллион сўм маблағ ажратилди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар барча стандартларга ва сақлаш талабларига жавоб берадиган омборларда сақланади. Сақлаш учун хом ашё синфларга бўлинади ва механизациялашган тарзда қайта ишлашга топширилади. Корхона узлуксиз ишлаб чиқариш учун энергия манбалари: табиий газ, электр-энергияси хамда сув таъминоти билан таъминланган ва барча зарурий ускуналар ўрнатилган бўлиб ишлаб чиқаришни тежамкорлик билан амалга оширмоқда. Корхона замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан жиҳозланган хамда сертификатланган ишлаб чиқариш лабораториясига эга. Корхона юқори малакали ва замонавий билимга эга мутахасисларни жалб қилган. Бошқарма ходимлари ахборот-коммуникация технологиялари билан боғланган компьютерлар хамда замонавий дастурлар билан таъминланган ва бу ишлаб чиқариш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Корхонада ходимларнинг овқатланиши учун ошхона фаолият юритмоқда. Корхонада коллектив бошқарув тизими мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ корхона бошқаруви замонавий стандартларга жавоб берадиган корпоратив бошқарувнинг замонавий тизимини жорий қилмоқда. Бу эса корхонанинг ва шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси саноатининг живожланишини таъминлайди.