‼️ДИҚҚАТ

Опубликовано: 12 Июль 2026
на канале: YangiyolliklarUz
29
0

Юртимиз ташқи ва ички кўринишини обод, тозаликни сақлаб қолиш - барчамизнинг бурчимиздир. Аммо, айрим фуқаролар томонидан чиқиндиларнинг тасодифий жойлардан ташланиши, умумий шаҳар тоза-тозалиги ва санитария талабларига риоя этилишига халақит бермоқда.


Барча фуқароларимиз, албатта, умумий тозалик ва санитария қоидаларига амал қилишлари лозим. Чиқиндиларни белгиланган жойлар ва контейнерлардан бошқа жойларга ташлаб юбориш қонунга зид ҳисобланади. Бунинг учун маъмурий жавобгарлик, жумладан, пул жарималари белгиланиши мумкин.

Умумий тозалик ва экологик муҳитни сақлаш, келгуси авлодлар учун яшаш шароитларини яхшилаш - ҳар биримизнинг бурчи ва масъулиятимиздир. Шу мақсадда, жойлардаги ушбу ҳолатларни бартараф этиш борасидаги ҳаракатларга барчангизни қўшилишингизни сўраймиз.

Р.S. Камерага тушган барча фуқаролар жаримага тортилади. Бошқалари мусор устига мусор ташламасин деб, биз ҳам челлендж эълон қилдик. Ҳар куни каналимиз орқали фуқароларга ҳисобот берилади!!! Мусор ташлаганларини кўрганлар бемалол видеога олиб, бизга жўнатишингиз мумкин.