Ерга меҳр бераётган ўқувчилар .
Фарғона туманида мактабларининг бирида олма боғи борлигини эшитиб, боришга ошиқдик.
Ҳақиқатдан ҳам Фарғона тумани 33-умумий таълим мактаби ичида олма боғи ва лимон плантацияси борлигини гувоҳи бўлдик. Мактабга кираверишда олма ва лимон меваларининг ғарқ пишганлиги кўзни қувонтиради.
Қувонарлиси, мазкур боғ 3 йил аввал мактаб ўқувчилари томонидан экилган бўлиб, ҳозирга қадар ўқувчилар иштирокида жисмоний меҳнат билан ҳам шуғулланиб келинмоқда. Бу эса ўқувчиларга завқ бағишламоқда.