ODAM ALAYHISSALOM QISSASI

Опубликовано: 14 Март 2026
на канале: BUYUK ISLOM AYOLLARI
459
34

Аллоҳ Таоло ер юзини обод қилиб, ерда Аллоҳнинг халифаси бўлиши учун Одам алайҳиссаломни яратди. Албатта Одам алайҳиссаломнинг вазифази фаришталарнинг вазифасидан оғирроқ эди. Чунки Одам алайҳиссаломнинг вазифаси, ўзига ва наслига душман бўлган шайтон ва ёмонликка чорловчи нафс билан, дин ва иймоннинг орасида курашиб, ер юзида Аллоҳнинг амрини қоим қилиб, адолатни тиклаш эди.
Аллоҳ Таоло Одам алайҳиссаломни яратгандан кейин, унинг мақомини улуғ эканини билдириш учун фаришталарни унга сажда қилишга буюрди. Фаришталар сажда қилдилар, лекин иблис такаббур қилиб бош тортди.

#Odam_Alayhissalom #Islom #Tarix