Telegram асосчиси ва IT-миллиардер Павел Дуров 24 август куни Францияда қўлга олинди. Ҳозирда Франция миллий кибержиноятчилик ва фирибгарликка қарши кураш бошқармаси томонидан тергов қилинаётган Дуров ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан Telegram’да кибер ва молиявий жиноятлар масалаларида ҳамкорлик қилишдан бош тортганликда айбланмоқда.
Шунингдек, ОАВда унга нисбатан қуйидаги айблар қўйилаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган:
уюшган гуруҳларнинг ноқонуний операцияларини амалга ошириш учун онлайн-платформани бошқаришда иштирок этиш;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг талабига биноан терговни ўтказиш ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган маълумотлар ёки ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортиш;
вояга етмаганлар порнографик контентини сақлашда иштирок этиш;
вояга етмаганларнинг порнографик тасвирларини уюшган гуруҳ томонидан тарқатишда иштирок этиш;
гиёҳванд моддаларни тарқатишда иштирок этиш;
ҳакерлик ҳужумлари билан боғлиқ кибержиноятларга шериклик;
уюшган жиноий гуруҳларнинг фирибгарлик фаолиятига шериклик;
камида беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланадиган жиноятларни содир этиш мақсадида уюшган гуруҳ тузиш;
уюшган жиноий гуруҳ фаолиятидан олинган пул маблағларини легаллаштириш;
мажбурий декларацияларсиз, махфийликни таъминлашга қаратилган криптографик хизматларни тақдим этиш;
махфийликни таъминлаш учун зарур бўлганидан ташқари криптография воситаларини ноқонуний тақдим этиш;
махфийликни таъминлаш учун зарур бўлганидан ташқари криптографик воситаларни ноқонуний импорт қилиш.
Демак, асосий муаммо бу – Telegram мессенжерида энг камида француз ҳукумати кутган модерация йўқлиги ва Дуровнинг Франция органлари билан ҳамкорликдан бош тортгани.
Агар барча қўйилган айблар исботини топса, Дуров 20 йилга қамалиши мумкин.
Қайд қилинишича, Дуровга нисбатан тергов 8 июлда бошланган. У 28 августгача ҳибсда қолади, шундан сўнг, прокуратура унга нисбатан айблов эълон қилиши ёки озод этиши шарт.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, вазият оддий кўринишга эга эмас. Ва биз бу бўйича мутахассис фикри билан қизиқдик ҳамда офиси Лондонда жойлашган Monef компанияси IT-менежери Саидолим Жўраев қуйидаги саволлар билан мурожаат қилдик:
1. Сизнингча, бундай масштабдаги шахснинг ушланиши IT-ҳамжамиятга қандай таъсир қилади?
2. Модерация масаласи ҳақидаги айбловлар асосли деб ўйлайсизми? Бунда ўрта йўл борми?
3. IT-компанияларнинг давлат органлари билан ҳамкорлиги ҳақида. Дунёдаги 200 га яқин ўзини давлат деб атай оладиган мамлакатлар бор, ҳар бири ижтимоий тармоқларга шундай талаблар билан чиқиши мумкинми?
4. Телеграм каби месенжерларнинг даромади ўзи нимадан? Чунки аввалбошдан у ерда реклама йўқ эди. Ҳозир ҳам унчалик кўпга ўхшамайди?
5. Телеграм фаолиятини тўхталиши эҳтимоли қанча? Яъни “катта давлатлар” билан ҳамкорлик қилишдан бош тортса ва улар ижтимоий тармоқни санкциялар билан чеклаб ташласа
6. Нега биз Телеграмга бунчалик ўрганиб қолганмиз?
7. IT-мутахассислар ва умуман Ўзбекистон телеграмнинг бир кунда ёпилиб қолишига тайёрми?
8. Миллий месенжерлар бўлиши керак деб ҳисоблайсизми? Ва уни ким жорий қилиши керак, давлатми ёки бизнес?
9. Нега биз ўзимизнинг маҳсулотга, унинг келажагига ишонмаймиз? Қўллаб-қувватлаймамиз?
10. Hamster Kombat энди нима бўлади, умуман телеграм билан боғли коинлар тақдири?
"Unicon-Soft" kompaniyasi
Kanalga obuna bo‘ling: / @uniconsoft
Aloqa markazi:
+998712004646
+998712356239
Ijtimoiy tarmoqlarda:
https://telegram.me/uniconsoft
/ uniconsoft
/ unicon_soft
Bizning tizimlarimiz haqida quyida:
@E_huquqshunos_Unicon_soft
@edoijro