«Уран сайёраси йўлдоши»

Опубликовано: 22 Июнь 2026
на канале: Iskanderkhadja Akhmar
25,820
like

Картина таниқли фантаст ёзувчиси Александр Беляевнинг
«Ариэль» асари асосида, истеъдоли режиссёримиз
Хожи Аҳмар томонидан 1990 йилда экранлаштирилган.
Фильмдаги воқеалар, ўтган асрнинг охирларида кечади.
Хиндистондаги «Дандарат» мактабига, фақат етим
болалар қабул қилиниб, тарбияланади, ва сехрли билим
олишади. Умуман олганда, инсон вужудида яширинган,
ғайри – табиий ҳисобланувчи ҳислатларни, рўёбга
чиқаришга алоҳида, бу масканда эътибор берилади.
Бироқ, бу мактабнинг яна бир даҳшатли хусусияти
мавжудки, арзимаган қоидабузарлик ҳам, жуда қаттиқ
жазоланади. Ёш вужуд ва онг, ваҳима – даҳшат
чиғириқларидан ўтса ўтди, акс ҳолда эса, унинг ўлимига
ҳеч ким ачинмайди…
Фильмга асос бўлган фантастик ғоя - Левитациядир.
Левитациянинг маъноси - енгиллик, яъни - ер тортиш
кучини енгиб, баландликка кўтарила олиш хусусиятини
билдиради. Албатта, инсонда бундай хусусият йўқ. Аммо
«Дандарат» мактабининг энг қобилиятли ўқувчиси,
Бобурийлар авлодидан бўлмиш Ариэль, бу мактабнинг
олиму-фузалоси доктор Хайд ёрдамида анна шундай
хислатга эга бўлади…
Назаримда сиз, азиз томошабинлар бу киноасарни
томоша қиларэкансиз, ундаги воқеаларни қизиқиб
кузатасиз, фалсафий мушоҳадаларга бериласиз, ва
умуман, олам-олам завқ оласиз деган умитдаман.
Мақсадимиз оз бўлса – да, одамларни хурсанд қилиш,
яхшиликка даъват этиш ва уларни, Александр Беляев ва
Хожи Ахмардек келажакка умид билан қарашга, ўргатишдир.
Марҳамат томоша қилинг! Искандархўжа Ахмар.