Калбимдасан Ватан

Опубликовано: 11 Август 2026
на канале: Дарёлар туташган диёр
727
14

Комил Амиров 1942 йилда Косон тумани Ушоқтепа қишлоғида зиёли оиласида туғилган. Унинг ёшлик даври суронли Иккинчи жаҳон уруши ва унинг асоратларини бартараф этишдаги қийин даврга тўғри келди.

Комил Амиров эл-юрт олдидаги хизматлари учун давлатимизнинг бир канча орденлари ва медаллари, фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган, бир неча бор халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати бўлиб сайланган.

Комил Амиров қаерда, қайси вазифа ёки лавозимда ишламасин, аввало хушмуомалалиги, одамларга қайиша билиши. билими ва тажрибаси, ишбилармонлиги, жонкуярлиги билан хурмат ва эътибор қозонди. Бу фидойи инсон бутун хаётини эл-юрт манфаатини руёбга чиқаришга. бор билими ва тажрибасини республика ва вилоятимиз иқтисодиёти юксалишига. қурилиш қишлок ва сув хўжалиги тизими барқарор ривожланишига бағишлаган.