Комил Амиров Косон тумани Ўшоқтепа қишлоғида 1942 йил 27-октябрьда зиёли мактаб ўқитувчиси Амир Диёров оиласида тўғилган. Отаси муалим қишлоқ ўқитувчиси бўлиб, фронтда Ватан ҳимояси жангоҳларида жанг майдонидалигида фарзанди дунёга келди. К.Амировнинг ёшлик даври Иккинчи жаҳон уриши ва унинг асоратларининг қийин даврига тўғри келиб, мунис онаси Зиёда мома қўлида вояга етди.1958 йилда ўрта мактабни тугатиб, қишлоқда дурадгор бўлиб ишлади. 1965 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтининг гидромелиорация факултетини тугатди.
1966-1975 йилларда вилоят сув хўжалиги бошқармаси оддий мухан-дислигидан, капитал қурилиш бўлими бошлиғи, қурилиш-монтаж бошқармаси бош мухандиси, сув хўжалиги бошқармаси Бош мухандиси бўлди. Қашқадарё ва Зарафшон дарё ҳавзаларини эски суғориладиган ер майдонларини сув таъминотини яхшилаш, сув камчилик йилларда сувдан самарали фойдаланиш, янги суғориш тармоқларини қуриш, суғориш каналларни муҳандислик талабларига келтириш, уларнинг фойдали иш коэффцентини ошириш хамда сел-тошқин сувларини беталофат ўтказиб юбориш ишларида раҳбарлик қилди. Зарафшон дарёсини сувини Қашқадарёга келтириш учун Эски-Анҳор (собиқ Москва) канали ва Қумдарё каналларини барпо этиш ишларида раҳбарлик қилди. 1975-1978 йилларда Косон туманидаги собиқ “Ф.Энгельс” номли жамоа хўжалиги раислигидан йирик “Ҳисорак-гидрострой” қурилиш бошқармаси бошлиғи бўлиб тайинланди.
Саккиз йилдан ортиқ 1986 йилгача баландлиги 140 м бўлган, ўша даврда баландлиги бўйича Ўрта Осиёда иккинчи ўриндаги Ҳисорак сув омборининг қурилиши бошланишидан тугагунча раҳбарлик қилди. 1986-1987 йилларда Ўзбекистон Республикаси собиқ Мелиорация ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимида республика сув хўжалигини ривожланишида фаол қатнашди.
1987-1990 йилларда Китоб туманинг биринчи раҳбари бўлиб, туманнинг қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил олишда, аҳолини соғлиғини сақлаш ва маъиший хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожланти-рилишида, гидротехника иншоотлари қурилишига катта эътибор бериб келди.
1990-1996 йилларда вилоят сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи даврида Қизилсув сув омбори, Пахтаобод, Миришкор (собиқ Ульянов) ва Қарши Магистрал каналлари, Сечанкўл зовурларини хамда кўплаб насос станцияларини эксплуатацияга қабул қилиш, уларни эксплуатациясини яхшилаш ва ер майдонларини мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишларига раҳбарлик қилди. Турканистон Давлати худудидаги “Султонтоғ”, Сечанкўл, Денгизкўл ва Ачиғли кўлларини, Жанубий зовурини, вилоятимиз ва Бухоро вилояти яйловларини, Аму-Бухоро канали қирғоқларини сел ва тошқин сувлари босиш хавфсизлигини таъминлашда, Амударёдан сув олишни яхшилаш чораларини кўришда ўзининг етук мухандислигини намоён қилди.
1996-2006 йилларда “Эскианҳор-каналқурилиш” жамияти раиси лавозимида меҳнат қилиб, Қишлиқ насос станцияси қурилишида, Китоб туманида боғ ва токзорларини томчилиб суғориш технологиясини жорий этишда, Косон тумани “Бўрихона” массивида янги ер ўзлаштиришда, вилоятимиз ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, канал ва зовур тармоқлари иш самарадорлигини ошириш, янги мактаб ва маданий саройлар қурилишига раҳбарлик қилди. 2006 йилдан нафақада бўлишига қарамасдан ҳамиша эл орасида бўлди.
Комил Амиров қаерда, қайси вазифа ёки лаввозимда ишламасин, аввало хўшмуомалалиги, одамларга қайиша билиши, билими ва тажрибаси, иш билармонлиги, жонкуярлиги билан ҳурмат ва эътибор топди.
Комил Амиров бутун ҳаётини эл-юрт манфаати учун бор билими, тажрибасини республика ва вилоятимизнинг иқтисо-диётини ўсишига, қурилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги тизимини барқарор ривожланишига бағишлади.
Комил Амировнинг эл-юрт олдидаги хизматлари собиқ иттифоқнинг “Ҳурмат белгиси”, “Меҳнат Қизил байроғи” ва “Октябр революцияси” орденлари ва медаллари, Ўзбекистон Олий Кенгашининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланган, бир неча бор Халқ нойиблари вилоят ва туман Кегашлари нойиби бўлиб сайланган.