тадбиркорлик субъектлари манфаатини ҳимоя қилиш йўналишида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Опубликовано: 23 Июль 2026
на канале: Тошкент шаҳар прокуратураси
59
0

Тошкент шаҳар прокуратураси органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари манфаатини ҳимоя қилиш йўналишида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада айниқса экспорт билан шуғулланиб, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини кўтаришда ўз ҳиссасини қўшаётган экспортёр корхоналарнинг муаммоларини ўрганиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш орқали, уларнинг экспорт салоҳиятини кўтариш ва экспорт географиясини кенгайтиришга алоҳида аҳамият бериб келинмоқда.

Хусусан, Сергели туманидаги марказий ҳиёбонда қўшилган қиймат солиғини қайтаришда муаммоси бўлган 20 дан ортиқ экспортёр корхоналар билан шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов бошчилигида мутассади идора раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Қабул жараёнида экспортёр корхоналарга 2 млрд. сўмга яқин қўшилган қиймат солиғи қайтарилишига, бундан ташқари уларнинг коммуникация тармоқларига уланишидаги муаммоларини ҳал этилишига эришилди.

Шу билан бирга, қабулда иштирок этган 12 та корхоналарнинг мурожаатлари ижрога учун қабул қилиниб, уларга амалий ёрдам беришнинг барча қонуний чоралари кўрилмоқда.