Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов бошчилигида Шайхонтоҳур туман сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилотлари бошлиқлари ҳамда шаҳардаги барча тижорат банклари ва тадбиркорлар иштирокида банк тизимида мавжуд муаммолар ва коррупциянинг олдини олиш масалалари бўйича очиқ мулоқот тарзида йиғилиш ўтказилди.
Унда тижорат банкларида муаммоли кредитларнинг вужудга келиш сабаблари ва уларни бартараф этилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи атрофлича таҳлил этилди.
Очиқ мулоқот давомида кўплаб тадбиркорлар томонидан банк соҳасида ҳамда бошқа турдаги масалалар юзасидан юзага келаётган муаммолар бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларини билдиришди.
Йиғилиш якуни бўйича ушбу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олиниб, тегишли қарор қабул қилинди.
👉@uzbprokuratura