Сотрудничество - [email protected]
#Тошкентдаги ёнгинни ким ёккани #аник #булди
Кеча, 15 август куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани Сағбон кўчасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ёнғин ёш болаларнинг гугурт билан ўйнаши оқибатида келиб чиққани маълум бўлди. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 278-сонли қуввати 630 кВа бўлган трансформатор будкаси атрофида аҳоли томонидан тўпланган чиқинди уюмида ёнғин келиб чиққан. Оқибатда чиқувчи кабель тармоғида ҳам ёнғин келиб чиққан ва 80 га яқин хонадон электр қувватисиз қолган.
Ўрганишларга кўра, ёнғин содир бўлган ҳудудда кузатув камераларидан олинган видеода ёш болаларнинг гугурт билан ўйнаши оқибатида ушбу ҳолат келиб чиққани аниқланган.
“Шу ўринда ота-оналардан ёш болаларни қаровсиз қолдирмасликка ҳамда аҳолидан электр қурилмаларининг муҳофаза ҳудудларида турли хил тез ёнувчан буюмларни йиғмасликларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.