Андижонда бугун булди дахшатли ёнгин

Опубликовано: 09 Ноябрь 2025
на канале: Ana Xalos
15,797
106

Сотрудничество - [email protected]

#Андижонда #бугун #булди дахшатли ёнгин

Бугун, 14 август куни Андижон вилоятидаги дўкон ва унга туташ уйга ўт кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 15:54 да Андижон шаҳар “Ўзбекистон 20 йиллиги” МФЙ Фурқат кўчасида жойлашган фуқаро М.И.нинг яшаш уйи ҳамда яшаш уйига туташ бўлган кийим-кечак дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган. Соат 16:02 да айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва соат 16:20 да ёнғин батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида яшаш уйининг ҳамда кийим-кечак дўконининг 70 м кв майдонда шифт, том қисми ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати ҳолатлари қайд этилмаган. Шунингдек, ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар аниқланмоқда.