Кеча тунда Чорсуда нималар булди

Опубликовано: 16 Январь 2026
на канале: Ana Xalos
15,818
113

Сотрудничество - [email protected]

#Кеча тунда Чорсуда #нималар #булди

Кеча, 25 август куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Зарқайнар кўчасида жойлашган дўконларнинг бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Соат 20:48 да дўконда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув теҳникалари манзилга соат 20:53 да етиб бориб, ёнғин соат 21:06 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида кийим дўконининг ички қисми 15 квадрат метр майдонда ёнган.

“Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ”, дейилади хабарда.