Мен кетаман.
Мен бошқача бўлолмайман.
Кутманг дилни турланишин,
Мен кетаман.
Чунки сизни севолмайман.
Кутманг мени ўзгаришим.
Мен кетаман.
Севманг.
Кутманг.
Мен қайтмайин,
Мен кетаман.
Севишимни ҳеч айтмайин.
Жазо бўлсин,
Сизсиз яшаш балки менга.
Надоматдир.
Жароҳатдир балки дилга.
Оҳ, нетаман?
Лек кетаман.
Мен қийнадим.
Чунки жоним бир азобда.
Менмас.
Сизмас.
Икки юрак изтиробда.
Ўтаяпти бу умримиз бир саробда,
Мен кетаман.
Мен бу жойда қололмайман,
Тутқун мисол.
Қалбимга ўт сололмайман,
учқун мисол.
Бир кун аниқ топмай завол,
Берманг савол.
Мен кетаман.
21.03.2022
🥀Латофат Тошева Набижон қизи шеъри.
Музаффар Муҳаммадназар ўқиди.