❓ Қабул комиссияси 1-синфга қабул қилиш аризасини рад этиши мумкинми?
АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова ушбу саволга батафсил жавоб берди:
📣Бугун, 20 июндан эътиборан 2023/2024 ўқув йили учун 1-синфга қабул жараёнлари бошланди.
📌Қабул жараёнлари 2 босқичда:
😎 1-босқич – 20 июндан 31 июлига қадар мактабларга маҳаллий ҳокимлик қарорлари билан бириктирилган микроҳудуд бўйича;
😎 2-босқич – 1-15 август кунлари микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул жараёнлари амалга оширилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
‼️ Қабул комиссияси 3 та ҳолатда аризани рад этиши мумкин:
👉боланинг тиббий маълумотномасида умумтаълим мактабида таълим олиш тавсия этилмаган бўлса;
👉танлаган таълим тилида бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса;
👉сўровномада келтирилган маълумотлар нотўғрилиги аниқланса.
✔️ Аризаси рад этилган фуқаролар аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликни бартараф этган ҳолда қайта ариза беришлари мумкин.
Официальный сайт: https://aoka.uz/uzb/
@ Telegram: https://t.me/aoka_uz/
@ Facebook: /
@ Instagram: / aoka.uz