😎Сейсмик станциялар интернет жаҳон ахборот тармоғига уланиб, зилзилаларни реал вақт режимида мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Элёр Аҳмадалиев маълум қилди:
👉Таъкидланишича, “Сейсмик хавфсизликни таъминлаш ва қурилишда назоратини кучайтиришга оид чора-тадбирлари дастури” билан:
⏺Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан – қурилаётган ва фойдаланишдаги объектларнинг зилзилабардошлик талабларини бузилишига олиб келувчи мавжуд камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиши;
⏺Фанлар академияси томонидан – биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини текшириш ва мониторинг қилиш методикаси ёрдамида биноларни синовдан ўтказиши;
⏺Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан – аҳолини зилзила вақтида ҳаракатланишга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқишини ташкил этиш белгиланган.
Официальный сайт: https://aoka.uz/uzb/
@ Telegram: https://t.me/aoka_uz/
@ Facebook: /
@ Instagram: / aoka.uz