Сотрудничество - Telegram: https://t.me/Anaxolosrobot
Мирзачулдаги #уч #киз #фожиаси
Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида вояга етмаган 3 нафар қиз ҳовузда чўкиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Воқеа 17 июль куни соат 13:00 ларда юз берган. Мирзачўл тумани “Пахтазор” МФЙ ҳудудида фаолият юритиб келаётган фермер хўжалиги ер майдонида томчилатиб суғориш учун қазилган сунъий ҳовузга 3 нафар вояга етмаган қиз чўмилиш учун тушиб, чўкиб вафот этган. Уларнинг икки нафари 17, яна бири 15 ёшда бўлган.
Вафот этган қизларнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси ўтказилган. Суд-тиббий экспертизанинг туман филиали томонидан берилган дастлабки хулосага кўра, вояга етмаган қизларнинг ўлимига “юқори нафас йўлларининг сув билан тўсилиши натижасида келиб чиққан механик асфиксия” сабаб бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзачўл туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.