Фаргонада булди хайдовчи ва ГАИ билан аслида нима булди

Опубликовано: 15 Октябрь 2024
на канале: Ana Xalos
4,036
70

Сотрудничество - [email protected]

#Фаргонада #булди хайдовчи ва #ГАИ билан аслида нима булди

Фарғона вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган ЙПХ ходимлари ҳайдовчига куч ишлатгани тасвирланган видео юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат 30 март куни Фарғона шаҳар “Ал-Фарғоний” кўчасида содир бўлган. Nexia-3 транспорт воситаси ҳайдовчиси автобус бекатида тўхтаб, йўл ҳаракати қоидаларини бузган. ЙПХ инспектори томонидан қоидабузарлик юзасидан маъмурий баённома расмийлаштириш вақтида ҳайдовчи инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, тегишли ҳужжатларни тақдим қилмаган ва транспорт воситасини вақтинчалик жарима майдонига олиб кетилишига қаршилик қилган.

Шундан сўнг ҳайдовчи ЙПХ инспекторлари томонидан Фарғона шаҳар ИИБга олиб борилган ва қоидабузарлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, — дейилади хабарда