♾ “Эл-юрт умиди” жамғармасининг жорий йилги 1-очиқ стипендияси учун 500 ўрин мўлжалланган
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Жамғарма ахборот хизмати раҳбари Маъруфжон Жумаев маълум қилди:
Шундан:
✅бакалавриат таълим дастури учун – 75 ўрин;
✅магистратура таълим дастури учун – 275 ўрин;
✅докторантура таълим дастури учун – 150 ўринга стипендиялар ажратилган.
Номзодларнинг ҳужжатлари 2023 йил 1 апрелдан – 1 майга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.
Саралаш босқичлари 2023 йил 1 майдан 1 июнга қадар давом этади.
📶 Номзодлар учун барча зарур маълумотлар Жамғарманинг admission.eyuf.uz онлайн ҳужжат топшириш платформасида батафсил ёритиб берилган.
✍️✍️✍️✍️✍️
⏺Жамғарма таълим дастурлари бўйича ўқиш муддатлари
⏺Танлов босқичлари ва ўтказиш тартиби
⏺«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан стипендиатларнинг қандай харажатлари қопланади?
⏺Танловларда қайси халқаро ва миллий хорижий тилни билиш сертификатлари қабул қилинади?
✍️✍️✍️✍️✍️
Танловга оид барча саволларга EYUF_Admission_2023bot ва Жамғарманинг ижтимоий тармоқларида кўрсатилган ишонч телефонлари орқали жавоб бериб борилмоқда.
Официальный сайт: https://aoka.uz/uzb/
@ Telegram: https://t.me/aoka_uz/
@ Facebook: /
@ Instagram: / aoka.uz