Кашкадарёда нималар булди

Опубликовано: 09 Октябрь 2025
на канале: Ana Xalos
94,867
526

Сотрудничество - Telegram: @anaxalosbot

#Кашкадарёда #нималар #булди

Қашқадарё вилояти, Қарши тумани “Дашт” МФЙ ҳудудидан ўтувчи, Ғузор-Қарши автомобиль йўлида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида 7 октябрь куни соат 15:45 да ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, “Камаз-512” автомобилидан газ сақлаш ёмкостига газ қуйиш вақтида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Чақнаш натижасида ёнғин юзага келган. Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:56 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:00 да ўраб олинган ва соат 16:45 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида шохобча биносининг 22 м2 майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.