Ўрта Осиё таназзули ҳақида #47

Опубликовано: 08 Октябрь 2024
на канале: Комилжон Abdulloh
1,872
96

Ўрта Осиёнинг (Мовароуннаҳр ва Хуросон) 18-асрга келиб дунё сиёсий майдонидаги нуфузи кескин тушиб кетишига энг катта сабаб бу денгиз йўлларини ташкил қилиниши бўлган. Денгиз йўллари қуруқлик савдо йўлларидан кўра арзон ва тезроқ эди. Бу Ғарбдагиларга ҳам Шарқдагиларга ҳам маъқул келди. Товарлар нархи пасайди, келиш-кетиши тезлашди. Айниқса Ўрта Осиёни асосий рақиби деб билувчи Ҳиндистонга ва Шарқни эгалламоқчи бўлган Шарқий Ҳиндистон компаниясига айни муддао бўлди.

Ғарбни Шарқ билан боғлаб турувчи чингизий хонлар учун бу ҳалокатли ҳолат бўлди. Ўрта Осиё "Буюк ипак йўли" транзитини назорат қиларди ва катта пул тўпларди. Бундай катта иқтисодий тешикни ёпадиган муқобил бизнес деярли йўқ эди. Хонликлар ўзаро ресурс талашишни бошладилар. Халққа ресурс сифатида қарай бошлашди. Солиқ турлари кўпайди. Норозиликлар авж олди. Натижада минтақада ўзаро зиддият кескин кучайиб кетди. Таназзул бошланди.

Канални қўллаб-қувватлашни истовчилар учун...

8600020402627736 uzcard
4790912207970700 visa
https://payme.uz/60087f27cc771de7f1f9...

Мурожатлар учун @komiljonabdulloh_bot