АЭС қурилиши, ядровий уруш, фобия ва атом энергетикаси ҳақида #46

Опубликовано: 17 Апрель 2026
на канале: Комилжон Abdulloh
1,071
51

Радиация яъни нурланиш фобияси қуйидагича таъсир ўтказади - мана бомба тушди, ҳамма ёқни куйдириб юборди ва энди бу жой зарарланган бўлади, даҳшатли бўлади ва 1000 йил давомида бу ерда яшаш олмайсиз ва ҳоказо, ва ҳоказо. Айтганча, шу фобиянинг оқибати Чернобыл фожиасида намоён бўлди. Ядро қуролидан қўрқиш фобияси, радиациядан қўрқувни, кейин эса ядровий энергиядан қўрқувни келтириб чиқарди. Бу фалокат Совет Иттифоқининг қулашига сабабчи бўлган омиллардан бири бўлди. Одамлар катта шаҳарни ташлаб кетдилар.

Мисол учун шу Чернобил ҳалокатнинг таъсир доираси умумий бўлган Киевда халқ қирилиб кетмади, ҳатто вақт ўтиб бу ерда "Майдан" ҳам содир бўлди! Қизиғи шундаки, Японияга ҳам атом бомбалари ташланди, лекин радиация таъсири сабаб технологик инқилоб бўлди! SONY телевизорлари ва бошқалар – Украинада эса "Майдан". Эҳтимол, бошқача радиация, бошқача нурланиш бўлгандир. Йўқ, шунчаки битта нарсани икки хил қабул қилишнинг оқибати бу...

https://teletype.in/@komiljon/rJDiDdGCV

Тўғри идрок қилиш, футуротарих, ғоялар назарияси...

Канални қўллаб-қувватлашни истовчилар учун...

8600140408411370 uzcard
4023060122049561 visa

Мурожатлар учун @komiljonabdulloh_bot