Ҳозир долларни қулаши ҳақида кўп гапиришяпти. Хўш, ростдан ҳам доллар ҳозирги кундаги глобал валюта мақомидан яқин орада тушадими?
Бу саволга жавоб бериш учун долларнинг ортида нима туришига қараш керак. Долларнинг ортида эса АҚШнинг ҳарбий салоҳияти туради. АҚШ ҳарбий салоҳияти эса бугунги кунда шу даражадаки, у дунёдаги барча давлатларнинг ҳарбий салоҳиятини жамлаганда улар билан тенг келади, балки ошиқдир ҳам, аммо асло кам эмас.
Яна АҚШ империя, ҳозирги кунда ягона гегемон давлат. У билан ҳеч бир давлат молиявий соҳада тенглашолмайди. Шунинг учун унинг валютасини шунчаки молиявий ҳаракатлар билан тахтдан ағдариб бўлмайди. Шунинг учун бу курс тушиб чиқиши ҳозирча оддий бозор ўйини.
Доллар қачон синади?
Доллар фақат АҚШ гегемон даражасидан тушганида синиши мумкин. Бу иш эса катта урушсиз амалга ошмайди...