ODAMLARNI GAPIGA E'TIBOR BERMA

Опубликовано: 03 Сентябрь 2026
на канале: Zarmina
350
27

#tasirli#hikoya#iboralar#maruzalar
Бир бола денгиз бўйида оёқ кийимини тушириб юбориб топа олмади. У соҳилдаги қумга "Бу денгиз - ўғри", деб ёзиб қўйди.

Бир балиқчи ўша денгизга тўр ташлаб, анчагина балиқ тутди. У қумликка "Бу денгиз - саҳий" деб ёзиб қўйди.

Бир ёш йигит шу денгизда чўкиб кетди. Онаси соҳилга "Бу денгиз - қотил!", деб
ёзиб қўйди.

Бир кекса одам айнан шу денгиздан қимматбаҳо дур топиб олди. У "Бу денгиз -
олийжаноб", деб ёзиб қўйди.

Охири қирғоққа баланд тўлқин келиб урилган эди, барча ёзувлар ўчиб кетди.
Шунда денгиздан нидо чиқди: "Денгиз бўлишни истасанг, одамларнинг гапига эътибор берма"