QO'RQMA/КУРКМА

Опубликовано: 03 Сентябрь 2026
на канале: Zarmina
199
25

#tasirli#sher#dardli#sherlar
Қўрқма.

Ёмонлар гар ҳайвондайин тишласа ҳам,
Йўлларингга, девор қўйиб ғиштласа ҳам,
Айбинг излаб, доим сени пиштласа ҳам,
Қўрма, сени қўллагувчи Аллоҳ бор!

Ҳақиқат ҳам, эгилади, лекин синмас,
Ғолиб бўлар,албат бир кун бугун эмас.
Қўрқма халқим! бизлар асло ёлғиз эмас,
Бизни доим қўллагувчи Аллоҳ бор!

Ғанимлардан,қўрқмагин ҳеч,сиринг берма,
Ялтоғланиб,номардларга бўйин эгма,
Ҳақиқатни сўзламоққа,асло қўрқма,
Ахир,сени қўллагувчи Аллоҳ бор!