Хива шаҳрида Янги нафас спорт марафони бўлиб ўтди

Опубликовано: 30 Март 2026
на канале: Khiva Official ©
1,352
21

Жорий йилнинг 3- сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига бағишлаб Хива шаҳрида Янги нафас спорт марафони бўлиб ўтди. Марафоннинг масофа узунлиги 3 кмни ташкил этди.

Республикамизнинг 16 та шаҳри “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” шиори остида бирлашишди. Иштирокчилар учун ягона старт эрталаб соат 6:30 да берилди.

Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов ғолибларга диплом медаль ва қимматбаҳо совғаларни топширди.

Ушбу оммавий югуриш мусобақаси Хива шаҳрида илк маротаба ташкил этилиб, спорт ихлосмандларининг қизиқишлари янада ортишига сабабчи бўлди.