ОЛАМ НУРГА ТЎЛСИН СЕН БИЛАН НАВРЎЗ

Опубликовано: 13 Июль 2026
на канале: Khiva Official ©
426
9

Наврўз бу тинчлик, тотувлик, фаровонлик байрами. Миллати, динидан қатъий назар, шу юртда яшаётган барча миллатлар, элатлар учун бирдек севимли айём.

Кексаю ёш учун бирдек азиз шодиёна!Бу байрам оддий байрам эмас, балки халқимизнинг тарихи, фалсафаси, тушунча тасаввурлари, қадриятларини ўзида мужассам этган, миллат билан улғайиб, миллат билан бирга тараққий этган байрам.

Бу байрам қадим-қадим замонлардан буён элимиз ардоқлаб келаётган, элимизни, юртимизни улуғлаб келаётган байрам.

Бугун ушбу шодиёна муҳтарам Президентимизнинг жорий йилнинг 4 мартидаги ПҚ-113-сонли қарорлари билан мамлакатимиз бўйлаб "ОЛАМ НУРГА ТЎЛСИН СЕН БИЛАН НАВРЎЗ" бош ғояси билан Хива шаҳрида Наврўз умумхалқ сайли юқорида даражада бўлиб ўтмоқда.

Ушбу байрам сайлига ташриф буюрувчилари учун миллий спорт ўйинлари, ҳунармандчилик, миллий таомлар, санъат асарлари ва либослар кўргазмалари ҳамда маданият ва театр томоша-концерт дастурлари халқимиз эътиборига ҳавола этилмоқда.

Байрам сайлига ташриф буюрувчилар юзидан маълумки "ОЛАМ НУРГА ТЎЛСИН СЕН БИЛАН НАВРЎЗ" бош ғояси билан ўтказилаётган ушбу Наврўз умумхалқ сайли барчага бирдек байрам кайфиятини бермоқда