Аҳоли, айниқса, олис ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқароларга ва туристларга маданий хизматлар кўрсатиш даражасини ошириш, ижодий жамоаларнинг республика ҳудудлари бўйлаб гастроль сафарларини тизимли ташкил этиш, маданият масканлари имкониятларидан самарали фойдаланиш, истеъдодли ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрда "Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-406-сонли қарори тасдиқланди. Мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлинмаси томонидан “Кўча санъати ва мусиқаси” лойиҳаси Хива шаҳрида амалга оширилмоқда.