Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-августдаги “Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-361-сонли қарорига асосан 25-28 сентябрь кунлари халқаро “Абу Райҳон Беруний илмий меросининг жаҳон фани ривожидаги ўрни” мавзусида халқаро конференция бўлиб отди.
25 - сентябрь куни куни Покистон, Туркия, Ҳиндистон, Эрон, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Миср, Афғонистон, Тожикистон, Озарбайжон сингари мамлакатлардан 14 нафар хорижий, 25 нафар маҳаллий меҳмонлар Урганч шаҳрига етиб келдилар. 26-сентябрь куни Урганч шаҳридаги Маънавият ва маърифат маркази биносида “Абу Райҳон Беруний илмий меросининг жаҳон фани ривожидаги ўрни” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб, конференция ишида муваффақиятлар тилади. Конференциядан сўнг, меҳмонлар Маъмун академияси фаолияти билан танишдилар, Ичон қалъа мажмуасига саёҳат қилдилар.