Бугун Хивада бўлиб ўтадиган Халқаро этноспорт фестивали доирасида маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди, ушбу анжуманда Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Ильхамович Икрамов, Озарбайжон Республикаси ёшлар ва спорт вазири, Озарбайжон Миллий Олимпия қўмитаси вице-Президенти, Европа гимнастикаси Президенти, халқаро гимнастика Федерацияси Ижроия қўмитаси аъзоси, Юнесконинг жисмоний тарбия ва спорт бўйича ҳукуматлараро қўмитаси раиси Фарид Гаибов Фазил ўғли, Россия Федерацияси спорт вазири Олег Васильевич Матицин иштирок этиб маҳаллий ва хорижий ОАВ вакилларига Халқаро этноспорт фестивали ҳақида маълумотлар беришди ҳамда журналист блогерлар ўзларинг саволларига жавоблар олишди.