24-25 август кунлари Республикамизда ўтказилаётган Умумхалқ хайрия ҳашари ишлари эрта тонгданоқ Хива шаҳридаги маҳаллаларда юқори даражада давом этмоқда.
Жумладан, шаҳардаги Гулшан-2 маҳалла аҳолиси эрта тонгдан умумхалқ хайрия ҳашарида фаол қатнашмоқда. Маълумки, бу ташаббусдан мақсад шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, озодалик ва ободонлаштириш ишларини кучайтириш, шунингдек, маҳаллий аҳоли ўртасида жамоавий бирдамликни оширишдан иборат.
Тадбир доирасида шаҳар боғлари ва кўчаларини тозалаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, ижтимоий объектларни таъмирлаш ва ободонлаштириш каби ишлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, хайрия ҳашари давомида муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатилмоқда.