“Обод маҳалла” Хива шаҳар “Гулистон” маҳалласи 2024

Опубликовано: 11 Апрель 2026
на канале: Khiva Official ©
422
9

”Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини доирасида Хива шаҳар “Гулистон” маҳалласида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан бугунги кунга қадар Гулистон маҳалласида электр энергияси бўйича давлат дастурига асосан маҳалладаги ТП-9907 ва ТП-9908 дан чиқувчи 0.4 кВ ҳаво линияларини 1,8 км қисми мукаммал таъмирланди, 0,6 км электр узатиш тармоқлари янгидан тортилди ҳамда линияга яқин дарахт шохларидан тозаланди.

Бундан ташқари маҳалладаги ТП-9908 да жорий таъмирлаш ишлари бажарилди, 88 та темир бетон устунлар янгидан ўрнатилиб, 8 та юқори кучланишли электр энергия оқиб ўтувчи СВ-11-3.5 темир бетон устунларга ОГ-1 траверслари ўрнатилди.

Хива шаҳар “Хивашаҳаргаз” ГТБ томонидан “Обод маҳалла” дастури доирасида маҳалланинг М.Маткаримов кўчасидаги газ тақсимлаш мосламасида текшириш ишлари бажарилиб хавфсизликни таъминлаш мақсадида панжаралар билан ўралди. Маҳалланинг Юлдуз кўчасидаги ўрта босимли Д-57мм бўлган 480 метр газ қувурлари тартибга келтирилиб бўёқлаш ишлари олиб борилди ва маҳалладаги 18 та хонадондаги газ ҳисоблагичларга ҳимоя қутилари ўрнатилди ҳамда М.Маткаримов кучасидаги 25 та хонадонда газ жиҳозларини ревизия ишлари бажарилди.

Шунингдек 300 метр ичимлик суви қувурлари янгидан ётқизилиб маҳалладаги 8 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Маҳалланинг М.Маткаримов кўчасида 700 метр ички йўлларга қум шағал аралашмаси (ШПС) ётқизиш учун қарита очилиб текисланди.

Шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг ишчи ходимлари ва техникалари жалб қилинган холда маҳалладаги 4,3 км лотоклар тозаланди, 2,35 км узунликдаги дарахтларга шакл берилди ва 25 тонна чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.