Ижтимоий тармоқда бир япон ўқитувчиси ҳақида пост тарқалди. Айтилишича, оғир касалга чалинган бир япон ўқитувчиси ўлими яқинлигини сезиб сўнгги марта мактабга келиб доскага шундай сўзларни ёзиб кeтибди:
“Бу сизларга охирги гапим! Сизларга берган охирги уйга вазифани топшириш муддати йўқ! Вазифа шу — барчангиз бахтли бўлинг!
Сиз уйга вазифани топширишга тайёр бўлганингизда, мен жаннатда бўлсам керак деб умид қиламан! Шошилмасдан уйга вазифани бажаринг ва хаёлан менга юзланиб: "Устоз, мен уйга вазифани бажардим" десангиз, хурсанд бўламан! Кутаман!”
Бу устознинг донолиги шундаки, топшириқни бажариш — бахтли бўлиш учун айрим нарсаларга амал қилиш жуда ҳам керак: Илм ё касб ўрганмасангиз — бахтли бўлолмайсиз, китоб ўқимасангиз — нимадир кемтик, яхши турмуш ўртоқ бўлмасангиз — асло бахт эмас. Яхши ота ёки она бўлмасангиз бахтдан умид қилманг, яхши фарзанд бўлмасангиз — бахт ҳақида ўйлаб ҳам ўтирманг. Бировнинг умрини “еб” бахтли бўлолмайсиз, ўғирлик, бахиллик, ҳаромхўрлик ҳеч кимга бахт келтирмаган. Иймон, виждон бутун бўлмаса — бахтга йўл ҳам йўқ...
Хулоса шу — бахтли бўлишга ҳаракат қилинг, кўп нарсадан ютасиз.