Тушда ота-онани кўриш/Tushda ota-onani ko`rish

Опубликовано: 17 Май 2026
на канале: Tushdan Haqiqatgacha
7,832
45

Аксарият таъбирларда тушда ота-онани кўриш яхшиликка экани айтилади. Энг хайрли туш — ота-она, бобо, буви ва яқин кишиларни кўришдир.

Масалан тушда отани кўриш мақсадга етишга ишора. Муҳтож одам бундай туш кўрса ризқ келиши, йўқотган нарсаси бўлса топилиши, бемор бўлса соғайишини англатади. Яна айрим китобларда тушда отани кўриш одамнинг ҳаётда ёлғиз эмаслиги, уни қўллаб-қувватловчилар етарли экани ёзилган.
Тушда онани кўриш ҳам ризқининг ортишига, ишлар ривожланиб кетишига ишора. Баъзи бир таъбирларда тушда онани кўриш, ишда атрофдагилардан бир киши унга дўст эмаслигини англатади дейилган.
Тушда ота-онани мамнун ҳолда кўриш келаётган хурсандчиликдан дарак. Жумладан, бундай туш ҳаётда яхши ўзгаришлар рўй беришини англатади. Қиз бола тушида отасини кўрса, тез орада турмушга чиқиши мумкин.
Агар ота ҳаёт бўлмаса, туш кўрган киши нимадандир қайғураётгани, мушкул вазиятда эканидан дарак. Бундай ҳолатда ўша мушкулот бўйича бирор яхши инсондан маслаҳат олиш керак бўлади. Умуман, ҳаётда маслаҳатга муҳтож бўлганлар кўпинча тушда ўлган отасини кўради.